Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлари бевосита узлуксиз таълим тизими билан боғлиқ. «Таълим тўғрисида»ги Қонун асосида янги турдаги – ўрта махсус, касб-ҳунар таълими шакллантирилди. Ҳозирги пайтда юқори малакали ва маданиятли, мустақил фикрлайдиган мутахассислар тайёрлаш бўйича муҳим аҳамиятга молик ишлар олиб борилмоқда.