Мақолада такомиллаштирилган қуритиш барабанини ишлаб чиқариш шароитида тажриба синови натижалари келтирилган. Қуритиш барабанидан ҳаво сўриш натижасида намлик олиш миқдори, пахтани ифлосликлардан тозалаш самарадорлигини ҳамда қуритиш камерасидан ажралиб чиққан чангларни ушлаб қолиш имконияти яратилганлиги кўрсатилган.