Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Табиий толаларни дастлабки ишлаш” кафедраси ҳамда “Paxtasanoat ilmiy markazi” АЖ хамкорлигида инновацион вертикал тозалагичнинг лаборатория ускунаси ишлаб чиқилди. Яратилган янги тозалагичда тўрли юзанинг ёй узунлиги максимал тарзда бўлишига эришилди. Инновацион вертикал тозалагичдан ўтган чигитли пахта таркибидаги ифлослик миқдорига тўрли сетка юзаси, чигитли пахта ифлослиги ҳамда ускунанинг иш унумдорлиги таъсирини ўрганиш мақсадида тўлиқ факторли тажриба ўтказиш услубида ўрганилди. Олинган натижалар инновацион тозалаш ускунасини амалда жорий қилиш учун тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланиш имконини беради.