Ўқув қўлланмада “Сув кимёси ва микробиология асослари” фанидан иш дастурига киритилган фаннинг қисқача назарий асослари, жумладан, сувнинг таркиби ва тузилиши, табиий сувларнинг кимёвий таркиби ва унинг шаклланиши, бу жараённи белгиловчи омиллар, табиий сувларни кимёвий таркиби ва минераллашув даражаси бўйича таснифлаш масалалари, амалий гидрокимёнинг асосий йўналишлари баён этилган. Шунингдек, ўқув қўлланмада фан бўйича маъруза ва амалий машғулотларни бажариш учун услубий кўрсатмалар берилган.