Инсониятнинг барча эҳтиёжлари асосини ўсимлик ва уларнинг маҳсулотлари ташкил қилади. Ўсимлик ўсиши ва унинг ҳосили учун сув асосий омил ҳисобланади, лекин тирик мавжудотнинг сувга бўлган эҳтиёжи ниҳоятда катта, шу билан бир қаторда атмосферада турли хил газлар концентрациясининг ортиб бориши сувнинг тез буғланишига сабаб бўлмоқда. Демак, тупроқ ва ҳаво таркибидаги намликни ютувчи полимер-гидрогеллар синтез қилиш долзарб муаммолардан ҳисобланади.