Тил халқнинг маънавий мулки, унда халқ ҳаёти, миллат мафкураси ифодаланади. Ўзликнинг асл ўзаги бўлмиш миллий тил инсон маънавиятининг муҳим омилларидан биридир. Тил – миллат рамзи. Шунинг учун ҳам жамият тараққиёти, тарих, ривожланиш жараёнлари, энг аввало, тилда акс этади.