Педагогика нима? Нима билан шуғулланади? Нималарни тадқиқ қилади деган саволлар педагогика фанини ўрганишга киришган одамнинг ақлини банд этади. Педагогика дарсларида, педагогикага оид қомусларда педагогиканинг баҳси турлича, айрим ҳолларда, бир-биридан фарқланадиган даражада талқин қилинади.