Психологик хизматнинг бола шахси равнақи, унинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоялаш учун амалга оширилишига шак-шубҳа йўқ, албатта. Лекин, шу билан бирга, психологиянинг психологик ташхис каби соҳаси “болага зиён етказиши мумкинми?” деган савол туғилади. Ҳа, агар илмий натижаларни амалиётда қўллаш (психологик ташхис эса фундаментал илмнинг амалий қисми) етарлича тажрибага эга бўлмаган мутахассислар томонидан амалга оширилса, зиён етказиши мумкин.