Унли қандолат маҳсулотлари, қандолат маҳсулотларининг катта гуруҳини ташкил этиб, улар углевод, ѐғ, оқсилларга бойлиги билан ажралиб туради. Шу сабабли бу маҳсулотлар юқори энергия манбаи хисобланиб, жуда мазалли ва тўйимлидир. Бу маҳсулотлар қадимдан уй шароитида тайѐрланиб келинган. Корхоналарда ишлаб чиқариш 60 йилларда бошланган. Асосан хорижий мамлакатларда, ҳамда Москва Харков, Петербург шахарларида ишлаб чиқарилган.