Мавзусининг долзарблиги.Дунёда ишлаб чиқарилаётган ва тиббиёт амалиётида қўлланилаётган дори воситаларининг 40% ортиғини ўсимлик хом ашёсидан олинадиган дори воситалари ташкил қилади. Табиий бирикмалар асосида яратилаётган дори воситаларининг асосий қисми ўсимликдан ажратиб олинган биологик фаол моддалар-алкалоидлар, флаваноидлар, экдистероидлар, оқсиллар, гликозидлар, эфирмойлари, юқори молекулали углеводлар ва бошқалар асосида ишлаб чиқарилмоқда.