Мавзунинг долзарблиги. Маҳаллий ёғоч турларининг мебель ишлаб чиқаришда кам ишлатилиши ҳамда ёғоч чиқиндилари асосида композицион материаллар ишлаб чиқаришнинг кенг йўлга қўйилмаганлиги ёғочсозлик ва мебель саноатининг юқори суръатлар билан ривожланишига тўсиқ бўлмоқда. Шу сабабли, Республикамизда ёғочли композицион материалларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш шу куннинг долзарб вазифаларидан биридир.