Мазкур ишда масофали ўқитиш технологиясини олий таълим муассасаларига қўллашнинг замонавий муаммолари ўрганилган бўлиб, унда масофали ўқитиш курсларини лойиҳалаш ва унинг дастурлаш қобиқларини татбиқ этиш турли аспектларда кўриб чиқилган. Масофали ўқитиш технологиясидан фойдаланиш ва масофали ўқитиш технологияси учун ўқув материалларини лойиҳалаш билан боғлиқ бўлган назарий муаммолар ўрганилган.