Дунё аҳолисининг салкам учдан бир қисмини болалар ташкил қилади. Уларга ғамхўрлик кўрсатиш, тарбияси ва таълим олиши учун етарли шарт-шароит яратиш, соғлиғини муҳофаза қилиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш устувор йўналиш сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Айниқса, етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашда давлат ва ижтимоий институтлар ҳамкорлигининг педагогик механизмларини такомиллаштириш, ижтимоий соҳа ходимларининг касбий компетентлигини ривожлантириш, етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар учун мўлжалланган муассасалардаги тарбия тизимини модернизациялашга катта эътибор қаратилмоқда. Дунёнинг ривожланган давлатларида етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг оила муҳитида тарбиялаш ва ривожлантиришнинг инновацион тизимлари ишлаб чиқилаётганлигини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим.