Ўзбекистон мустаққилликка эришгандан сўнг мамлакатимизда автомобил ишлаб чиқаришга асос солинди. Асака шаҳрида “UzDAEWOO” заводининг ишга тушиши билан Ўзбекистон дунёда ўз автомобил саноатига эга бўлган 28-чи давлатга айланди. “UzDAEWOO” бу Марказий Осиёда биринчи автомобил ишлаб чиқарадиган компания бўлиб, завод жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган ўта замонавий техника билан жиҳозланган. Қуввати умумий ҳисобда йилига 200000 автомобил ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Ҳозирги кунда автомобилларнинг тури “RAVON” биренди остида автомобиллар ишлаб чиқармоқда ва автомобиллар модификациялари “NEXIA III”, “LASETTI III”, “COBALT III” кабилар билан бойиб бормоқда.