2017 йил 7 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони қабул қилиниши ва мамлакатни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилганлиги мамлакатимиз ҳаётида муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа бўлди. Ушбу дастурда мамлакатни ривожлантиришнинг қуйидаги 5 та устувор йўналиши белгиланган:
1. Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш;
2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш;
3. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш;
4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш;
5. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш.