Ўтган ХХ аср буюк кашфиётлар, изланишлар, тадқиқотлар асри бўлди. Бу асрда маданият, санъат соҳасида ҳамда халқ ижодиётини ўрганишда инқилобий ўзгаришлар юз берди. Республикамиз мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ аждодларимиз томонидан асрлар давомида яратилган ғоят улкан ва бебаҳо моддий ва номоддий меросни, тарихий ҳақиқатни тиклаш, миллий урф одатлар, қадимий анъаналарни холисона ёритиш ишлари давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги ниҳоятда муҳим воқеалардан бири бўлди.