Рақс санъати узоқ тарихий ривожланиш даврини босиб ўтган ҳамда бошқа санъат турлари билан бир вақтда, бир ўзакдан келиб чиққан. Рақс аждодларимиз учун ҳаётда доимий меҳнат фаолиятини тиклашда, эстетик завқ олишда муҳим ифодавий ҳамда бадиий восита бўлиб хизмат қилган. Шу билан бирга инсон меҳнат фаолияти орқали нафақат рақсга, балки қўшиқ, театр, тасвирий санъатга ҳам мурожаат этган