МАҲАЛЛИЙ ТАРҚАЛГАН БАЧАДОН БЎЙНИ САРАТОНИДА КИЧИК ТОС АЪЗОЛАРИ ЭКЗЕНТЕРАЦИЯСИДАН КЕЙИН ТОС ТУБИНИНГ ХИРУРГИК РЕКОНСТРУКЦИЯСИГА ЯНГИЧА ЁНДАШИШ

МАҲАЛЛИЙ ТАРҚАЛГАН БАЧАДОН БЎЙНИ САРАТОНИДА КИЧИК ТОС АЪЗОЛАРИ ЭКЗЕНТЕРАЦИЯСИДАН КЕЙИН ТОС ТУБИНИНГ ХИРУРГИК РЕКОНСТРУКЦИЯСИГА ЯНГИЧА ЁНДАШИШ
Daraja:
Oliy o`quv yurtidan keyingi ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2019
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-20 04:56:29
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра тос тубида жойлашганхавфли ўсмалар (ХЎ) жаҳон бўйлаб саратон касаллигига чалинганлар орасида етакчи ўринни эгаллайди. Муаллифларнинг келтиришларича «....50-75% кичик чаноқ бўшлиғи аъзолари хавфли ўсмасига бирламчи ташхис қўйилган ҳолатларда маҳаллий миқёсда тарқалган бўлади, шу сабабли маҳаллий тарқалган кичик чаноқ бўшлиғи аъзолари хавфли ўсмасини жарроҳлик муолажаси билан даволашдан кейин 5 йил яшаш кўрсаткичи 27,2% дан ошмаслиги келтирилган...» Бачадон бўйни саратони маҳаллий тарқалган ва бошланғич шакллари билан касалланган беморларни даволаш кўп ҳолларда ечилмаган муаммо бўлиб қолмоқда. Бир вақтнинг ўзида ўсма жараёнида бир нечта тос аъзолари, биринчи навбатда сийдик йўллари, ички ички жинсий органларватўғри ичакиштирокэтганда, тос аъзолари тотал экзентерациясига(ТАЭ) қадар кенгайтирилган мультивисцерал тос аъзоларини резекция қилиш керак бўлади. ТАЭ операциялари юқори техник мураккаблик ва қийинлиги, беморнинг организмига таъсири жиҳатидан жуда шикастловчи операцияҳисобланади ва «юқори агрессив» жарроҳлик аралашуви олиб келиши бугунги кунда фертил ёшдаги аёлларнинг онкология соҳасининг долзарб муаммоларидан биридир. Мамлакатимиз тиббиёт соҳасини ривожлантириш тиббий тизимни жаҳон андозалари талабларига мослаштириш, хавфли ўсма касалликларинининг профилактикаси,эрта босқичларда аниқлаш ва стандартларга мос равишда даволашни мукаммаллаштириш борасида бир қатор йўналишлар тизими ишлаб чиқилган.2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида«...хасталанган беморларга ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш қулайлиги ҳамда сифатини ошириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам муассасалари моддий-техника базасини мустахкамлашга йўналтирилган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасини такомиллаштириш...» вазифалари белгиланган. Ушбу вазифаларда аҳоли онкологик касалликларни ташхислаш ва даволашда замонавий тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтариш ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишда замонавий технологияларни қўллашни такомиллаштириш орқали ўсма касалликларни камайтириш имконини беради.

Дабавлено : 2021-04-20 04:56:29

Этот категорий

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш

Новый