НАЙСИМОН СУЯКЛАРНИНГ ГИГАНТ ҲУЖАЙРАЛИ ЎСМАЛАРИНИ КАМИНВАЗИВ КОМПЛЕКС ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

НАЙСИМОН СУЯКЛАРНИНГ ГИГАНТ ҲУЖАЙРАЛИ ЎСМАЛАРИНИ КАМИНВАЗИВ КОМПЛЕКС ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Daraja:
Oliy o`quv yurtidan keyingi ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2019
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-20 04:56:17
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра суякнинг гигант ҳужайрали ўсмаси (ГҲЎ) асосан меҳнатга лаёқатли ёшдаги кишиларда учрайдиган агрессив, рецидивланувчи ва метастазлар берувчи ўсма ҳисобланади ҳамда яхши сифатли ўсмаларнинг 15,1% ва барча бирламчи суяк ўсмаларининг 3,9%-10% ни ташкил этади. Нотўғри даволанганда беморларнинг 50%да ўсманинг рецидивлари кузатилади. Кейинги йилларда ўтказилган тадқиқотларга асосан «...гигант ҳужайралари ўсмага яхши сифатли ўсма сифатида қаралиши қайта кўриб чиқилган ва ҳозирда мазкур ўсма агрессив ўсмалар қаторига киритилган. ГҲЎга чалинган деярли 40% беморларда ўсманинг ёмон сифатли белгилари биринчи рецидивдаёқ намоён бўлади ва ҳатто ГҲЎнинг ёмон сифатли морфологик белгилари мавжуд бўлмаган 1-2% ҳолатларда ўпка ва бошқа аъзоларга метастаз беради...» . Даволашнинг асосий усули сифатида жарроҳлик усули тан олинганлиги қарамасдан, оммавий даво усули йўқ. Турли пластик материаллар (ауто-аллосуяк, мушак)дан фойдаланган ҳолда аъзосақловчи ва остеопластик амалиётларга устунлик берилади. Бироқ, биологик келиб чиқишга эга трансплантатларни қўллаш билан ўтказиладиган остеопластик амалиётлар амалиётдан кейинги даврда кўплаб асоратларга олиб келади: «...трансплантатнинг сўрилиб кетиши ёки кўчиши, яранинг инфицирланиши, шунингдек меҳнат қобилиятининг йўқолиши билан узоқ муддатли реабилитация даври шулар жумласидандир. Шу билан бир қаторда ўсманинг ўсиш механизмини турли-туманлиги, ноаниқлиги, анатомик соҳанинг бошқа касалликлари билан дифференциал ташҳислаш мураккаблигига қарамасдан, соҳага оид илмий ишлар нисбатан кам ва рецидивлар учраши юқорилигича қолмоқда...» . Мамлакатимиз тиббиёт соҳасини ривожлантириш тиббий тизимни жаҳон андозалари талабларига мослаштириш, хавфли ўсма касалликларини камайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5590-сонли Фармонида «...мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг самарадорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириш, шунингдек, тиббий стандартлаштриш тизимини шакллантириш, ташхис қўйиш ва даволашнинг юқори техноологик усулларни жорий қилиш, патронаж хизмати ва диспасеризациянинг самарали моделларини яратиш орқали, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қуваатлаш ва касалликларни профилактика қилиш...» каби вазифалари белгиланган. Ушбу вазифалар аҳоли онкологик касалликларини ташхислаш ва даволашда замонавий тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтариш ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишда замонавий технологияларни қўллашни такомиллаштириш орқали ўсма касалликларни камайтириш имконини беради.

Дабавлено : 2021-04-20 04:56:17

Этот категорий

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш