Мамлакатимиз тарихи жуда узоқ бўлгани каби, адлия тушунчаси ҳам юртимизда жуда қадим даврлардан буён мавжудлиги ва адлия идораси сифатида фаолият юритиб келаётганлиги тарихий манбалардан бизга аён. Хусусан, ХIY асрдаёқ буюк бобоколонимиз Амир Темур ўз давлатчилигида ҳеч бир давлатда бўмаган лавозим - “Адолат амири” лавозимини таъсис этганлиги фикримизнинг далилидир.
Ўзбекистон Халқ Адлия комиссарлиги 1924 йил 26 ноябр куни автоном Туркистон Республикаси Халқ Адлия комиссарлиги негизида, Революцион қўмитанинг қарорига асосан ташкил қилинган. Унинг асосий мақсад ва вазифаларидан бири, Ўзбекистон худудига кирувчи собиқ Бухоро Амирлиги, Хоразм ва Қўқон хонликларининг худудида адлия идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ягона тизимга бирлаштиришдан иборат бўлган.