Ушбу фаннинг асосий мақсади талабаларда ҳозирги даврда муҳим аҳамият касб этаётган ва тез ривожланаётган психология фанининг тармоқларидан бўлган “Ёш ва педагогик психология” фани ҳақида билим беришдан иборат. Ушбу фаннинг илмий асослари буюк мутафаккирлар Форобий, Ибн Сино ҳамда рус психологлари Б.М.Теплов, В.Д.Небилицинларнинг тадқиқотларидан иборат.