Энтомология фани ҳашаротлар оламининг ташқи ва ички тузилишини, кўпайишини, келиб чиқишини, ер шарида тарқалишини, систиматикасини, биологиясини, инсон ва табиат учун фойда ва зарарни ўрганадиган фан ҳисобланади. Энтомология-юнонча-entomon-ҳашарот-logos-фан, яъни ҳашаротлар хақидаги фан демакдир. Айни пайтда ҳашаротларнинг 2 млн. га яқин турлари маълум бўлиб, энтомология биологиянинг энг тез суъратлар билан ривожланаётган соҳаларидан бири ҳисобланади.