Анъанавий мактабгача таълим тизимида тарбиячиларнинг тарбияланувчиларга муносабати асосан осойишта маромда бўлганлиги барчамизга аён. Улар асосан болаларнинг ташқи ҳаракатларигагина муносабат билдирадилар. Тарбиячилар болаларнинг ҳатти ҳаракатларига тезгина ёрдам кўрсатишга интиладилар. Масалан, урушқоқ болаларни жазолайдилар, уларнинг ташқи кўринишлари, атрофдагиларга бўлган муомалаларига нисбатан муносабат билдирадилар ёки уларнинг ота-оналарини мактабгача таълим муассасасига чақирадилар.