Мавзунинг долзарблиги. Микроскопик сувўтлар ўсимликлар дунёсига хос хусусиятга эга бўлиб, турли йўналишдаги биологик илмий тадқиқотлар олиб боришда қулай объект ҳисобланади. Уларнинг ҳужайра ўлчови кичиклиги, ўсиш ва кўпайиш муддатларининг жуда қисқалиги, ҳамда ҳар хил технологик ўстириш шароитларига мослаштириш мумкинлиги билан кўпчилик олимларни ўзига жалб этиб келмоқда (41,47,77,91,98,124,177,181).