Меъморчилик давр кўзгуси, таъбир жоиз бўлса айтиш мумкинки, тарих кўзгусидир. Оиланинг пайдо бўлиши археологик жиҳатдан бир хоналик уйларнинг шаклланишида кузатилса, патриархал оила, қишлоқларнинг шаклланиши эса кўп хонали уйларнинг пайдо бўлиши билан боғланади. Ибодатхоналарнинг қурилиши диннинг шаклланганлигини кўрсатса, аркларнинг қурилиши синфий муносабатларнинг ўрнатилганлигини тасдиқлайди.