Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримов “Тафаккур” журналининг мухбири билан суҳбат чоғида, жумладан, шундай дейди: “Ҳар қандай одам ҳам ўсмирлик чоғида, эндигина вояга етиб келаётган даврида жамиятда муносиб ўрнини топиши керак. Акс ҳолда бу нарса нохуш оқибатларга, баъзан эса оғир фожиаларга, ҳатто ижтимоий ларзаларга ҳам сабаб бўлади.