Ўзбекистон тарихини ўрганишга оид долзарб муаммолар, ечимини кутаётган масалалар талайгина. Ватанимиз ҳудудида энг қадимги даврлардан бошлаб яшаб келаётган аҳоли, уларнинг жойлашуви, қўшин қабилалар, элатлар билан турли муносабатлари, Амударё ва Сирдарё оралиғида яшаган қадимий маҳаллий аҳолининг қайси бирлари бизнинг аждодларимиз эканлигини тадқиқ этиш, исботлаш, ўзбек давлатчилиги хусусида аниқ бир фикрларни айтиш айниқса жуда муҳим.