Ушбу ўқув-услубий қўлланмада бугунги куннинг энг долзарб муаммолари ҳисобланган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги бир қанча, жумладан, атмосфера газ балансини, ифлосланиш даражаларини, унинг таркибининг антропоген омиллар таъсирида ўзгариши инсониятга, иқлим ўзгаришига, ҳайвонот оламига, ўсимликлар дунёсига, тупроққа кўрсатадиган салбий оқибатларини ўрганиш ва олдини олиш чора-тадбирлари ҳақида фикр юритилган.