Мотив - бу сўз лотинчадан олинган бўлиб, “ҳаракатлантираман” деган маънони билдиради, одамни муайян хатти-ҳаракатларга ундайдиган бош сабаб. Психология фанида шахсни ақлий, амалий ҳаракатга ва хулқ-атворини амалга оширишга ундовчи, муайян эҳтиёжларни қондириш билан узвий боғлиқ сабабият мотивлар деб аталади.