Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ қилиш имкониятини юзага келтирди. Мавжуд имкониятдан тўлақонли фойдаланилган ҳолда янги – инсонпарвар ва демократик ғоялар, бозор ишлаб чиқаришига асосланувчи эркин ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамиятини барпо этиш муҳим ижтимоий мақсад этиб белгиланди.