Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларида кўрсатилишича бугунги мактаб боладан аниқ билимларгина эмас, фикрлаш кўникмаси, катталар ва тенгдош ўртоқларини тушуниш, улар билан ҳамкорлик килиш ҳам талаб этилади. Шунинг учун бола мактабга қадам қўяётганида қанчалик билимга эга эканлиги эмас, балки унинг янги билимларни эгаллашга тайёрлиги, атроф-оламга мослашиш кўникмаси, воқеа-ҳодисани мустақил равишда тахдил этипш ва мустақил ҳаракат қилиши муҳимроқ ҳисобланади.