Ўзбекистон Республикаси собиқ иттифоқ таркибидан чиқиб мустақилликни қўлга киритгач ўзининг ташқи алоқаларида Шарқ давлатлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди. Шарқ давлатлари ичида иқтисоди ва маданияти ривожланган давлатлардан бири бу Япония давлати ҳисобланади. Ўзбекистон – Япония ҳамкорлиги мустақиллик қўлга киритилгач тикланиб янада мустаҳкамланиб бормоқда. Япония дунёда савдо айланмаси бўйича АҚШ ва Германиядан кейин учинчи ўринда туради. Унинг савдодаги асосий ҳамкорлари Жанубий Шарқий Осиё давлатлари (28 фоиз), АҚШ (26 фоиз), Европа давлатлари (14 фоиз) ва Хитой давлатларидир (2003 й. бўлган маъл). Япония ташқи сиёсатида бугунги кунда Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш кенг ўрин тутган.