Мазкур тўпламга киритилган мақолаларда Туркистон жадидчилик ҳаракати ва унинг маънавий-маърифий асосларининг моҳияти, жадид- ларнинг халқ тафаккурини ўстириш, маънавиятини бойитиш йўлида олиб борган курашлари, жадидчилик ғояларининг Туркистонга тарқалишида миллий матбуот, бадиий адабиёт ва театрнинг аҳамияти ва уларнинг ижодида Миллий истиқлол ғоясининг ифодаланишидаги ўзига хосликлар- ни ўрганиш назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон тарихининг ўта мураккаб ва зиддиятли даврининг сўнгги йилларда тарихчи, сиёсатшунос, адабиётшунос, файласуф ва бошқа соҳа мутахассислари томонидан олиб бо- рилаётган тадқиқотларни тўлдиради ва тарихан тўғри хулосаларга келишга кўмак беради.