Инсоният нон аталмиш неъматни мукаррам мўжизани кашф этар экан, бу кашфиётнинг туғилмоғида Тангрининг табиатнинг сир синоатларидан иборат сабоқлари асосий йўналиш бўлганига шак шубха йўқ. Энг қадимги ибтидоий одамлар ҳам ундириш ўстириш, яратиш – яшнатиш ҳақидаги илк малакаларни табиатнинг ўзидан ўрганганлар. Бир ниҳолнинг бош кўтаришдан тортиб то мева туккунига қадар ўтган умрини кузатиш, ҳосилидан бахраманд бўлиш мобайнида ибтидоий аждодларимизнинг содда тасаввуридаянги бир мавж уйҳонган бўлса не ажаб.