Ушбу маъруза матнлари “Назарий фонетика” фанини ўқитадиган олий ўқув юртлари ва узлуксиз таълим тизимидаги немис тили бакалавриат йўналишидаги ўқув муассаларининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун мўлжалланган. Назарий фонетика тилшуносликнинг таркибий қисми бўлиб, тилнинг товуш воситалари, бўғин, сўз урғуси, оҳангнинг моддий, физиологик, акустик ва вазифавий хусусиятларини интонация масалаларини ўрганади.