Мавзунинг долзарблиги. Углерод манбаларининг замбуруғ фаоллигига таъсири. Охирги йилларда целлюлоза махсулотларини аэробли парчалаш йўли билан микроб оқсилларини олишга катта эътибор қаратилмоқда. Микромицетлар хужайралари катта миқдорда ферментлар ҳосил қилиш ва натижада турли хил чиқиндиларни парчалаб, оқсил моддаларига айлантириш хусусиятига эга. Замбуруғлар биомассаси таркибида 50% гача, протеин, 4.5-5.0% ёғ, “В” гуруҳига мансуб витаминлар ҳамда 0.6-2% гача нуклеин кислоталар мавжуд.