Болалар ёшида пародонт касалликларни маҳаллий ва умумий даволашда физиотерапия-фитотерапиянинг аҳамияти" номли услубий қўлланма умумий амалиёт шифокорлари, юз-жағ жарроҳлари, стоматолог шифокорлар ҳамда даволаш, тиббий-педагогика факультетлари талабалари учун мўлжалланган. Мавзуда болалардаги пародонткасалликлари аниқ ва тушунарли ёритилган бўлиб, касалликлар таснифи, клиникаси ва даволаш усуллари келтирилган.