Педагогик технологиянинг умумий асослари. Бу тушунча XX асрда пайдо бўлди ва 1940-1950 йилларда “таълим технологияси” тарзида қўлланилиб, мазмунан ўқув жараёнида аудио- визуал техника воситаларидан фойдаланишни англатган. Атама дастлаб АҚШда қўллана бошлади. Кейинчалик “таълим технологияси” ўрнига “дастурлаштирилган таълим” атамасидан фойдаланиш кенг ёйилди.