Компенсатор жараёнлар - шикастланишга жазобан организмида бошланадиган адаптацион реакцияларнинг маълум бир туридир. Шикаст туфайли бузилган функциялар шу жараёнлар туфайли аслига келиб боради, шу муносабат билан бу жараёнлар согайиш омилларидан бири бўлиб хисобланади. Шикастловчи омилни йук киладиган ёки чеклаб куядиган бошка адаптацион реакциялар-антителолар ишланиб чикиши, фагоцитоз, яллигланиш ва бошкалар хам организмнинг согайишида мухим урин эгаллайди.