Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Тошкентда 2012 йил 16-17 феврал кунлари халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари, юксак билимли ҳамда интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялашда давлатнинг роли ва бу борада тўпланган тажриба билан кенг таништириш мақсадида "Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш - мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти" мавзуида халқаро конференсия ўтказилди.