Ўзбекистонда агроиқтисодиёт тармоғи ривожланишини барқарорлаштириш ва мамлакат аҳолисини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш муҳим ўрин тутади. Соҳа маҳсулотлари таркибида инсон соғлиғи ва фаолияти учун зарур бўлган озуқа моддалари ва кўп ҳолларда алмаштириб бўлмайдиган табиий кимёвий бирикмалар (сахароза, глюкоза, фруктоза, органик кислоталар, витаминлар, микроэлементлар ва бошқалар) мавжудлиги уларнинг озиқ - овқат сифатидаги аҳамиятини янада оширади.