Мазкур мақолада XIX аср охири- XX аср бошларида Туркистон минтақасида етиштирилган бошоқли (донли) экинларнинг ҳосилдорлиги, нарх-навоси ички ва ташқи савдоси ҳақида манбалар асосида илмий мушоҳада юритилади. Минтақада бошоқли экинлар нарх-навосининг муқобил бўлмаганлиги ҳамда уларнинг нархи ички ва ташқи бозорда кўп жиҳатдан ҳосилдорлик даражаси билан боғлиқ бўлганлиги масалалари ёритилган.