Бухоро аҳолиси узоқ асрлар давомида ўз аждодлари тмонидан мерос қилиб қолдирилган урф-одатлар, маросимлар ва удумларга қатъий амал қилиб келмоқда. Ижтимоий кундалик ҳаётда ўрин тутган бу маросимларда, аввало зироатчилик билан боғлиқ удум ва маросимлар ўзининг келиб чиқиш илдизлари исломгача бўлган табиат ҳодисаларини илоҳийлаштириш, осмон ва ер илоҳларига сиғиниш билан боғлиқ бўлган.