Курсни ўрганишнинг мақсад ва вазифалари, предмети. Ўзбекистоннинг санъати тарихига янгича ёндашув. Ўзбекистоннинг санъати тарихини ўрганишда миллий ғоянинг роли. Ўзбекистоннинг санъати тарихи фанини ривожлантиришда Президент И.А.Каримовнинг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”, “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарларининг аҳамияти. “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури”да кўрсатиб ўтилган талаба-ёшларнинг тарихий дунёқарашини бойитиш, уларда мустақил фикрни қарор топтириш, Ўзбекистоннинг санъати тарихининг инсон ва жамият тарихи билан узвий боғлиқлигини кўрсатиб бериш.