Ўзбекистон худудида сунъий суғориладиган майдонлар етарлича қисмни ташкил этади. Ушбу ерларнинг халқ хўжалиги ривожи учун аҳамияти жуда катта. Саноат, қишлоқ ҳўжалиги ва бошқа тармоқларнинг ривожланиши ушбу майдонларда ҳам сунъий иншоотлар жумладан, автомобиль йўлларини барпо этишни тақозо этяпти. Ўз навбатида сунъий суғориш ишлари олиб бориладиган туманларда йўлларнинг устуворлигига ноқулай тарзда таъсир этадиган омиллардан бири грунт сувларининг юқори сатҳи ҳисобланади.