Енгил атлетика – юриш, сакраш ва улоқтириш машқларидан иборат спорт туридир. Махсус жисмоний тарбия ўқув юртларида эса, енгил атлетика – мазкур спорт турининг назариясидан, амалий машгулотларидан ва уни ўқитиш методикасидан иборат дарс ҳамда шу соҳада илмий тадқиқотлар ўтказиладиган фандир.