Антигистамин таъсирга эга бўлган, фитин ва диазолин асосидаги мураккаб таркибли Диафит грануласини таркиби ва технологияси ишлаб чиқилди. Гранула сифати тегишли МҲ талаблари асосида баҳоланди. Тайёр маҳсулот таркибидаги биофаол моддаларга хос сифат реакциялари ва миқдорий таҳлил усуллари таклиф қилинди