«Автотранспорт корхоналари иқтисодиёти» худди бошқа фанлар каби биринчи ўринда ўрганиш функциясини бажаради. Унинг маҳсулот ишлаб чиқариш моддий-техника ресурсларини сарф қилишни талаб қилиши билан, ходимлар меҳнати уларга ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришнинг бошқа шакллари билан, даромад ҳажми эса харажатлар миқдори ва баҳони шакллантириш билан боғлиқ бўлган корхоналарда содир этилувчи ҳодиса ва жараёнларни ўрганиши ва изоҳлашга мўлжалланган.