Ушбу маърузалар матни тўплами бакалавриат таьлим стандартларига киритилган «Психология» фанини ихтисослиги «Психология» ва «Педагогика» бўлмаган олийгоҳларда ўқитишга мўлжалланган. Тўпламда психологик билим асослари мухтасар тарзда баён этилган бўлиб, ундаги маълумотлар ёшларни ўз-ўзини, ўзгаларни билиш, турли вазиятлар ва гуруҳларда муомала қилиш сирлари, эркин, мустақил фикрлаш омиллари тўғрисидаги маьлумот билан таништиради.