Қишлоқ хўжалигида ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотлар аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва бу соҳадаги таъминотни тубдан яхшилаб, жаҳон андозаларига тенглаштириш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида ислоҳатларни тубдан ўзгартириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва уларни ўз вақтида қайта ишлаш мақсадида бир қатор қонунлар ва фармойишлар қабул қилинмоқда.
БМТ нинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда дунёда 840 миллиондан ортиқ киши, яъни деярли ҳар саккиз одамнинг бири тўйиб овқатланмаяпти, сайёрамиз аҳолисининг 30% идан зиёди тўлақонли равишда овқатланмаслик, энг асосий микроэлемент ва витаминлар етишмаслиги муаммосини бошидан кечирмокда.